| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сукутий ижмоъ, яъни шаръий далил деганидир. Мамлакат чегарасидан кириб-чиқиб ўтаётган тижорат устидан олинадиган мол бож дейилади. Шу иш учун чегарада қурилган уй божхонадир. Чунки бож жоҳилият бозорларида товар сотувчилардан олинадиган ҳамда давлат хизматчилари савдо ёки шаҳарларга кириш пайтида муайян нарсалар устидан олган дирҳамлардир. Демак, у тижорат устидан олинишгагина хосдир. Бож олишнинг тақиқланиши умумий маънода бўлиб, зиммийга ҳам, мусулмонга ҳам тегишлидир.
Абу Убайд «Амвол»да Ҳарб Сақофийдан, у эса бобосидан - онасининг отасидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«لَيْسَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ عُشُورٌ، إِنَّمَا الْعُشُورُ عَلَى الْيَهُودِ وَالنَّصَارَى»
«Солиқлар мусулмонларнинг эмас, яҳудий ва насронийларнинг бўйнидадир», деганлар. Бу ҳадис уч йўлдан ривоят қилинган бўлиб, иккитасида номаълумлик бор. Ҳарб ибн Убайдуллоҳ Сақофийнинг бобосидан - онасининг отасидан қилган ривояти хусусида эса ҳадис ровийлари ҳеч гап айтмаганлар. Бундан ташқари биронта ҳам мужтаҳид уни олмаган. Тижорат учун ҳеч нарса олинмаслиги хусусида гапирганлар ҳам, қирқдан бирни мусулмондан закот сифатидан олиш ва йигирмадан бирни зиммийдан сиёсат учун олиш борасида айтиб ўтганларнинг ҳам мазкур ҳадисни олганлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар уни саҳиҳ, деб билганларида уни далил қилган бўлар эдилар. Ҳеч ким бу ҳадисни, саҳиҳ, демаганлиги учун у олинмайди.
Яна бир ривоятда Умар р.а. мусулмонлардан қирқдан бирни, зиммийлардан йигирмадан бирни, аҳли ҳарблардан эса ўндан бирни олар эди, дейилган. Буни савдо-сотиқда мусулмон, зиммий ва аҳли ҳарбнинг ҳар бирига оид ҳукмга солиштириб кўриш лозим. Мусулмондан ҳам, зиммийдан ҳам тижорат учун бож олиш ҳаромлигига очиқ ҳадислар бор. Демак, Умар р.а. мусулмондан закот олган. Аҳли ҳарбдан бизнинг савдогарлардан ўндан бирни олганлари учун у ҳам ўндан бирни олган. Саломга яраша алик қабилида иш тутган. Зиммийдан эса бож эмас, сулҳ битимида кўрсатилган миқдорни олган. Чунки Оллоҳ Таоло кофирларга фақат жизяни вожиб қилган. Агар битимда жизя билан йигирмадан бирни бериш ҳам кўрсатилган бўлса, уни олишга ҳақлидир. Зиммийлар билан жизяни хорларча тўлашлари борасида тўғри битим тузилгандан кейин - модомики бу битимга риоя қилар эканлар - уларнинг молидан бундан бошқасини олиш ҳалол бўлмайди. Абу Убайд айтади: «Умарнинг зиммийлардан йигирмадан бирни олиши менда чигаллик туғдирди. Ахир
135-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|